Мўъжиза сари 10 босқич: ўнинчи босқич – Magiccity мўъжизаси

Реклама 2630
image

Мана, бизни Magic City-га олиб келган энг муҳим якуний босқичга ҳам етиб келдик. Бу ерда ғайриоддий ва ўзига жалб қиладиган нарсалар жудакўп бўлади. The Magic жамоаси сизни босқичма-босқич Тошкент марказидаги мўъжизавий маконда йиғилган ажойиб бўлимлар билан таништириб чиқди. Эртакка олиб борадиган эшиклар барчага – катталарга ҳам, болаларга ҳам очиқ бўлади. Magic City мўъжизасини ҳар бир инсон ҳис этиб кўради.

Ушбу мўъжизавий мамлакат кўчаларида ҳар куни байрам ҳукм суради. Кўтаринки кайфиятнинг юқори қуввати қалбингизгача етиб бориб,  у ерда ёқимли хотирада сифатида абадий қолади. 

Ташриф буюрувчилар сайилгоҳда йил бўйи ранг-баранг тадбирлар ўтказилишига беъмалол ишонишлари мумкин.

Ҳар бир киши мазза қилиб вақтини мароқли ўтказиши, шов-шувли фестивалларда, севимли эртак ва мультфильм қаҳрамонлари иштирокидаги костюмли шоуларни завқ билан томоша қилиши, қизиқарли квестларда иштирок этиши, маҳорат дарсларида янги нарсаларни ўрганиши, концертларда рақсга тушиши ва мусиқа тинглаши, ажойиб салютлар намойишидан баҳраманд бўлиши мумкин.

207 900 кв.метрли улкан мамлакатнинг ҳар бир бурчаги мўъжиза билан бурканган.У ўзида турли хил шаҳар ва мамлакатларнинг тематик кўчаларини мужассам этган ҳолда меҳмонларга Тошкентдан чиқмасдан саёҳат қилиш имкониятини беради. Йирик ва тенги йуқушбу оилавий кўнгилочар марказ бутун оилани қизиқарли ўйин-кулгилар билан бирлаштиради. Лазерли кинотеатр орқали кинематограф мамлакатига сайр қилиш мумкин. Океанариум мисли кўрилмаган денгиз жонзотлари билан сизни таништиради. Чиройли муъжизавий қаср ва куйловчи фаввора эса меҳмонлар учун энг романтик манзарага айланади. Аттракционлар сайилгоҳи ва аквапаркюқори адреналин ва янги туйғуларни бахш этади. 

Magic City мўъжизаси ҳар бир оилани, ҳар бир инсонни бирлаштирган ҳолда ҳақиқий мўъжиза борлигига ишонч пайдо қилади. Сайилгоҳда бутун умрингиз давомида ёқимли хотира бўлиб қоладиган самимий ҳис-туйғуларни оласиз. Фотоальбомингиз эса ёрқин ва қувноқ расмларга тўлади.

 Magic City – бу ҳар бир бурчаги мўъжизага бурканган жой!
Ҳозирги вақтда сайилгоҳда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
 
Ҳамкорлик ва ижарага олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +998 71 202 77 99

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×