Мутахассис об-ҳавога таъсирчан одамларга маслаҳат берди

Саломатлик 7155
image
-

Магнит бўронлари пайтида об-ҳавога таъсирчан одамлар кўпинча соғлиғи ёмонлигидан шикоят қилади.  

Улар бош оғриғи, лоқайдлик ва чарчоқдан азият чекади. Аммо, мутахассисларнинг фикрига кўра, об-ҳавонинг ўзи касалликка сабаб бўлмайди, балки, ундай одамларда психосоматик касалликлар мавжуд бўлиши мумкин. 

Инсон организми босим ўзгаришини енгиш учун етарлича кучли. Аммо, ҳозирги кунда кўпчилик коронавирус пандемияси туфайли ҳам сурункали стресс ҳолатида. 

Қўрқув, ташвиш ва ёқимсиз хотиралар нафақат руҳий, балки жисмоний ҳолатга ҳам салбий таъсир қилади. 

Тиббиёт фанлари номзоди Ирина Добрецова бундай ҳолатда кўпроқ сув ичиш, оғриқ қолдирувчи воситаларни заруратсиз қабул қилмаслик, тез-тез очиқ ҳавода бўлиш, етарлича ухлаш ва жисмоний фаолликка вақт ажратишни тавсия қилган. 

Добрецова агар юқоридаги чоралар натижа бермаса, шифокор билан маслаҳатлашиш кераклигини таъкидлаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 349
Рейтинг: 3
t
×