Наҳотки! Икарди Нара билан ажрашса, футболчилик фаолиятини якунлайди

Спорт 8063
image
-

ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икардининг рафиқаси ва агенти Ванда Нара футболчига ишонишини айтди. Унинг фикрига кўра, агар жуфтлик ажрашган тақдирда Икарди футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилган. Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Николо Скира хабар берди.

Аввалроқ, Мауро Икарди хотинини колумбиялик модель Чайна Суарес билан учрашмаганига ишонтиргани бироқ Чайнанинг таниши Ванда Нарага иккисининг учрашуви ҳақида батафсил маълумот берувчи электрон почта хабарини юборгани ҳақида хабар берган эдик.

“Мауро агар у билан ажрашсам, фаолиятини якунлашини айтди. Унинг Чайна Суарес билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мен унга чин дилдан ишонаман ва пули учунгина у билан эмасман”, дейди Нара.

Эслатиб ўтамиз, хотинини қайтариш учун аргентиналик футболчи шартномалари (ҳозирги ва келажакдаги), шунингдек, 2050 йилга қадар барча мулкига эгалик қилиш ҳуқуқини берган. Бу таклифни 34 ёшли модель қабул қилган.

Маълумот учун, Икарди Нара билан 2014 йилда турмуш қурган. Ўшанда Ванда аргентиналик бошқа бир футболчи Макси Лопесдан воз кечиб, Мауро билан ишқий муносабатга киришган. Лопес Лионель Мессининг яқин дўсти ҳисобланади.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 386
Рейтинг: 2.9
t
×