Namangan Square Рамазон ҳайити билан қутлайди!

Бизнес 4314
image

Namangan Square жамоаси Ўзбекистон аҳолисини муқаддас Рамазон ҳайити билан табриклайди ва барчага тинчлик ва фаровонлик, ҳар бир уйга эзгулик ва барака тилайди!
Namangan Square — Наманганнинг янги бизнес марказидаги кўп функцияли турар жой мажмуаси. “Шаҳар ичида шаҳар” услубидаги лойиҳа Наманган марказида ҳамма қулайликларга эга ҳаёт кечириш учун барча шарт-шароитларга эга бўлади.

Яшаш ҳудуди

Қурилишдаги кўп йиллик тажрибамиз мажмуадаги яшаш ҳудудини барча жаҳон стандартларига мос тарзда режалаштиришимизга имкон берди. 1 500 хонадондан ҳар бири барча қулайликларга эга тарзда тайёрланган, мустаҳкам ва ишончли кўп қаватли деворлар шовқин ва иссиқликдан ҳимоя қилади, шунингдек, гидроизоляцияга ҳам эга. Хонадон деразаларидан кўркам яшил ҳовли намоён бўлади ва хоналарда тоза ҳавонинг узлуксиз циркуляцияси мавжуд. Бундан ташқари ҳар бир хонадон пардозланган, тайёр таъмирга эга, санузеллар сони эса хоналар сонига мутаносиб. Тепа қаватлардан очиқ осмон остидаги бассейнга эга шинам террасаси бор пентхаус ҳам харид қилишингиз мумкин, бу ерда сиз ҳордиқ чиқазиб, мароқли дам оласиз, қаватга фақат сиз ва яқинларингиз кира олишади.

Бундан ташқари мажмуа шахсий Clubhouse’сига эга, у бадминтон, бильярд, стол тенниси, фитнес маркази, СПА, бассейн, конференц-заллар, кутубхона, ресторан, қаҳвахона ва караоке кабиларни ўз ичига олади.
Сизнинг дам олишингиз ва соғлом турмуш тарзига амал қилишингиз учун мажмуадан футбол ва баскетбол ҳамда гольф майдонлари ҳам жой олган, шунингдек, бу ерда кўплаб фавворалар, парклар, спорт ва болалар майдончалари мавжуд.

Сиз ва яқинларингизнинг қулай ва замонавий хонадонларга тезроқ кўчиб киришлари учун айни вақтда яшаш ҳудудларининг қурилиши жадал суръатларда бормоқда.

Тижорат ҳудуди

Namangan Square’нинг аэропорт ва темир йўлдан бир километр узоқликда қад кўтариши туфайли мажмуа бизнесингиз учун гавжумликни таъминлайди. Бизнесингиз равнақ топиши ва биз билан бўлган ҳамкорлигингиз самарали бўлиши учун минтақанинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиб чиқдик. 

Мажмуа ҳудудида Central Plaza фаолият кўрсатади, бу тижорат сектори учун старт нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Улкан фавворалари мавжуд шинам парк ҳудуди аҳоли ва шаҳар меҳмонларининг севимли масканига айланади ва бизнесингиз нуфузини таъминлайди.
Шунингдек, сизда ҳашаматли офисларга эга 18 қаватли эгизак миноралар — Iconic Towers’дан жой ижарага олиш имконияти ҳам мавжуд. Турдошлари ичида биринчи бўлган ушбу лойиҳа Наманганни Фарғона вилоятининг иқтисодий марказига айлантиради.

Булардан ташқари мажмуада турли дўконлар, кафе ва ресторанларга ҳамда тунги бозорга эга хушмазара, гавжум хиёбон —  Boulevard Plaza ҳам фаолият юритади. 320 метрдан узунроқ бўлган кенг майдон ва турли-туман услуб юқори гавжумликни таъминлайди.
Тижорат ҳудудларининг ҳар бири барча қулайликларга эга, биз ҳар бир мижозга индивидуал ёндашамиз, сиз фақатгина бизнесингизни кенгатиришингизни ўйлашингиз учун энг мақбул шароитларни сизга таклиф қиламиз.

Боғланиш учун телефон: 1145

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Фаcебоокъда дўстларингиз билан бўлишинг

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 3.3
Теглар
t
×