NASA: Ingenuity вертолёти тўртинчи парвозини амалга ошира олмади 

Технология 2438
image
-

Марс шароитида парвозларни амалга ошириш учун яратилган Ingenuity вертолёти номаълум сабабларга кўра учолмай қолди. Бу ҳақда ташкилот веб-сайтидаги хабарда айтилган.  

"Вертолёт тўртинчи синов парвозида ердан кўтарилмади, аммо мутахассислар маълумотларни ўрганмоқда ва тез орада яна уриниб кўришади", дейилган хабарда. 

Маълумот ўрнида, вертолёт Perseverance роверида жорий йил 18 февраль куни Езеро кратерига етказилган. 

Ingenuity дрон вертолёти 19 апрель куни Қизил сайёрада биринчи синов парвозини амалга оширганди.   

22 апрель куни иккинчи, 25 апрель куни эса учинчи марта муваффақиятли автоном парвоз амалга оширилган. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3
Теглар
t
×