NASA Марсда илк вертолёт парвозини амалга оширади 

Технология 2045
image
-

NASA Марс бўйлаб илк бор Ingenuity вертолётини учиришга уриниб кўришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда NASA'нинг веб-сайтида хабар берилган.  

Бу Ердан ташқаридаги биринчи парвоз бўлади. У 11 апрелдан кейин амалга оширилади. 

Биринчи рейснинг трансляциясини парвоз амалга оширилгандан бир неча соат ўтгач, ижтимоий тармоқларда ва агентликнинг веб-сайтида кўриш мумкин. 

Вертолёт Perseverance роверида жорий йил 18 февраль куни Езеро кратерига етказилган. 

Ровер парвоз пайтида қўллаб-қувватлайди, суратга олади, атроф-муҳитга оид маълумотларни тўплайди ва вертолётнинг Ердаги миссия назоратчилари билан алоқа қилишига имкон берадиган базавий станцияни ўзида жойлаштиради. 

Таъкидланишича, парвоз санаси ўзгариши ҳам мумкин.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3
Теглар
t
×