НАТО ва Россия қайси ҳудудда тўқнаш келиши мумкинлиги айтилди

Олам 20685
image

Сувалки йўлаги фаразий жиҳатдан энг хавфли ҳудуд ҳисобланади. Айнан у Шимолий Атлантика иттифоқига қарши уруш бошланган тақдирда Россия расмийлари учун биринчи нишонга айланиши мумкин. Бу ҳақда “Politico” ёзмоқда.

“Литванинг жануби-шарқий чегарасида жойлашган Друскининкай шаҳри Сувалки йўлаги деб номланувчи стратегик ҳудуднинг тор чизиғига қарайди. Ғарбнинг ҳарбий стратегларининг огоҳлантиришича, агар Россия президенти Украинадаги урушни НАТО билан тўғридан-тўғри тўқнашувга олиб чиқишга қарор қилса, бу ҳудуд унинг дастлабки нишонларидан бири бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.

Журналистларнинг тахминига кўра, Москва Калининградга қуруқлик йўлаги қуришга уриниб кўриши мумкин, бу эса давлатлар ўртасидаги кенг кўламли урушга ҳамда ядро қуролидан фойдаланишга туртки бўлади.

Таъкидлаш жоизки, узунлиги тахминан 100 км бўлган Сувалки йўлаги номини 2015 йилда Эстония собиқ Президенти Тоомас Хендрик Илвес берган. Унинг фикрича, бу қисм жуда хавфли, чунки Россия томонидан босиб олинган тақдирда, Болтиқбўйи мамлакатлари Европанинг бошқа давлатларидан узилиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, 18 июндан бошлаб Литва Калининград вилояти ва Россия Федерациясининг асосий ҳудуди ўртасида санкцияланган юклар транзитини тўхтатди. Россия ҳолатга аллақачон муносабат билдирди ва транзитни тақиқлаш “жуда қаттиқ ва мутлақо қонуний ҳаракатлар учун асос бўлиши мумкинлигини” таъкидлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 898
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×