Навоийда ИИБ ходимига пора таклиф қилган мансабдор қўлга олинди

Жамият 5406
image

Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХТБ профилактика катта инспектори катта лейтенант Ф.Ж.Азимов вазифасидан келиб чиққан ҳолда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ "Ўзтемирйўлқурилишмонтаж" УК ишчиси А.Б ва бошқа темир йўл ходимлари дизель ёқилғисини талон-торож қилганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказаётган бўлган.

Навоий вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, “пайтавасига қурт тушган” мазкур корхона раҳбариятидан ўзини А.С. деб таништирган фуқаро қўл остидаги ишчиларига нисбатан тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб бериш, яъни дизель ёқилғисини талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан чора кўрмаслик эвазига дастлаб тахминан 5 миллион сўмни пулни пора сифатида тақдим қилмоқчи бўлган.

Фуқаронинг қилаётган хатти-ҳаракатлари қонунга зид экани, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилишини айтиб огоҳлантириш берилишига қарамай А.С пора таклиф қилишда давом этади.

ИИВ хавфсизлик бошқармаси Навоий вилоят бўйича бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида чора кўрмаслик эвазига 2 млн 980 минг сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Бир жиноятни иккинчи бир жиноят билан бекитмоқчи бўлган фуқаро А.С. га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 190
Рейтинг: 2.9
t
×