Нурмуҳамедов карьерасини қачон тугатишини маълум қилди

Спорт 9133
image

Мутлақ жанглар чемпионати чемпиони, россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедов 35 ёшга киргандан кейин аралаш яккакураш (ММА) бўйича карьерасини тўхтатмоқчи. Бу ҳақда у “Матч ТВ” телеканалига айтиб ўтди.

Спортчи 31 ёшда ва енгил вазн бўйича UFC камарига эгалик қилади. Нурмуҳамедов UFC'да 23 ёшидан буён иштирок этиб, 2018 йилда чемпион бўлган.

“Мен 35 ёшимда ўзимни ММА'да кўрмаяпман. 34 ёшда имкониятлар бўлади, аммо 35 ёшда UFC'да юқори поғонага чиқиш қийин. 35 ёшгача кучимни асрайман, лекин кейинчалик курашадиган бўлсам, соғлиғимга жиддий таъсир қилиши мумкин”, дейди Нурмуҳамедов.

Нурмуҳамедов сўнгги жангини 2019 йил 7 сентябрда америкалик Дастин Порьега қарши ўтказиб, ғалаба қозонганди. Ҳабиб 28 марта жанг қилиб, бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган. Унинг навбатдаги жанги 24 октябрь куни Абу-Дабида америкалик Жастин Гэтжига қарши бўлиб ўтади.

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 377
Рейтинг: 3
Теглар
UFC
t
×