Одам ўлимига сабабчи бўлган актёр 8 йилга қамалди

Маданият-санъат 16190
image

Жорий йилнинг июнь ойида Москва марказида одам ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисасини содир этган актёр Михаил Ефремов суд қарори билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Ҳукм Москванинг Пресненский тумани суди судьяси Елена Абрамова томонидан қабул қилинган 

Ефремов Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 264-моддаси 4-қисмининг "а" банди ("Автомобилни бошқараётган шахс томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, маст ҳолатда ЙТҲ содир этиш, эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлишига олиб келиши") билан айбдор деб топилди. 

Ушбу модда бўйича айбланувчи энг кам  5 йил, кўпи билан 12 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Москванинг Пресненский суди, Ефремовга нисбатан ҳукмни эълон қилиб, у автомобилни маст ҳолатда бошқарганига ишора берди. 

Прокурор Ефремовни 11 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Шу билан бирга, Ефремовнинг адвокати Элман Пашаев, мижози олти йилдан саккиз йилгача умумий режимдаги колонияда жазони ўташи мумкинлигини айтди. Охирги суд мажлисида Ефремов одам ўлимига олиб келган ЙТҲни содир этганини тан олди.  

Маълумот учун, одам ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ жорий йилнинг 8 июнь куни кечқурун содир бўлган. Ефремов ўз автомобилини маст ҳолатда ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб,  фургон билан тўқнашиб кетган. Фургон ҳайдовчиси ҳалок бўлган. 

Тергов ва суд жараёнида Ефремов уй қамоғида бўлган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 426
Рейтинг: 3
t
×