Олимлар иккинчи тўлқиннинг асосий хусусиятини айтишди

Саломатлик 13533
image
SARS-СоV-2 коронавирусининг оғир формасига чалинган беморлар иккинчи тўлқинда тезроқ вафот этади. Бу ҳақда 
Буюк Британиялик олимлар маълум қилишди
 
Улар тадқиқотларида 76 минг 700 нафар британиялик беморнинг маълумотларига асосланишган. 
 
Мутахассисларнинг таъкидлашича, пандемия бошланганидан 1 августгача бўлган даврда коронавирус аниқланган беморлар одатда, орадан 13 кун ўтиб, вафот этишган.
 
Уларнинг тадқиқотларига кўра, иккинчи тўлқинда бу муддат бир ҳафтага қисқарган.
 
Шунингдек, олимлар, СОVID-19 мутацияга мойиллигини қўшимча қилишган. Бироқ, уларнинг фикрига кўра, бу жараён касалликнинг оғирлигига таьсир қилмайди. 
 
Маълумот учун, пандемия бошланганидан бери дунёда 42 миллиондан ортиқ коронавирус билан боғлиқ ҳолат рўйхатга олинган. 31 миллиондан ортиқ одам соғайиб кетган. 1 миллиондан кўп бемор вафот этган.
Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 690
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×