ОТМларда анъанавий таълим 2 ноябрдан бошланадими?

Жамият 26748
image

Ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида анъанавий таълим жорий йилнинг 2 ноябридан бошланиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Унга кўра, ОТМларнинг 1-курс талабалари учун анъанавий таълим 2 ноябрдан, юқори курс талабалари учун 16 ноябрдан бошланиши режалаштирилган.

Мазкур хабарлар юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакили Баҳриддин Шайвалиев билан боғландик. У ОТМларда анъанавий ўқишнинг бошланиши бўйича расмий янгилик йўқлигини маълум қилди.

Шайвалиевга кўра, ижтимоий тармоқдаги маълумотлар кўриб чиқилаётган режалардан бири. Бу масалани ҳал қилишда ОТМлар талабалари ва ота-оналар ўртаси ўтказилган сўровнома натижалари ҳамда олийгоҳларнинг имкониятидан кеиб чиқиб ҳал қилинади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1736
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×