Пандемия даврида аёлларга нисбатан зўравонлик кўпайган – БМТ 

Олам 2727
image
-

COVID-19 пандемияси сабаб кўплаб чекловлар жорий қилингани сояли пандемия, яъни аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликни кучайишига олиб келган, дея хулоса қилмоқда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти.

БМТга кўра, ишсизлик, иқтисодий беқарорлик ва стресс оилада кескинлик ҳамда руҳий изтиробнинг кучайишига олиб келган. Шу билан бирга, кўплаб мамлакатларда инқироз зўравонлик қурбонларининг ҳуқуқ-тартибот органларига киришига, психологик хизматлардан ва тиббий ёрдамлардан фойдаланишини тўхтатиб қўйган.

“Аёлларга нисбатан зўравонлик бизнинг замонамизнинг глобал инқирози бўлиб, бошқа инқирозлар фонида оғир оқибатларга олиб келади. Можаролар, иқлим билан боғлиқ табиий офатлар, озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмаслиги ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилиши аёллар ва қизларнинг ҳатто ўз уйларида, маҳаллаларида ёки жамоаларида ҳам ишончсизликда яшашига олиб келади”, дейди БМТнинг Аёллар ишлари бўйича ижрочи директори Сима Бахус.

Унинг қўшимча қилишича, COVID-19 пандемияси сабабли кўплаб чекловлар жорий қилингани сояли пандеммия яъни аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликни кучайишига олиб келган.

“Биз тўплаган янги маълумотлар шуни кўрсатадики, аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун зудлик билан биргаликда ҳаракат қилиш керак”, дейди Сима Бахус.

Қайд этилишича, ҳар тўрт аёлдан бири пандемия пайтида уйда ўзини аввалгидан кўра хавф остида эканини ҳис қилган. Бунинг асосий сабаблари яқин шериклар томонидан жинсий ва жисмоний ёки бошқа оила аъзолари томонидан уларга нисбатан зўравонлик қилинишидир.

Уйдан ташқарида аёллар ҳам хавф остида: сўровда қатнашганларнинг 40 фоизи пандемия бошланганидан кейин ёлғиз юрганда ўзларини хавф остида эканларини ҳис қилишларини айтган. Тахминан 5 нафар аёлдан 3 нафари жамоат жойларида жинсий зўравонлик ҳолатлари кўпайганини қайд этган.

 

Маълумот учун, 25 ноябрь – “Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш” куни.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 3
t
×