Покистонда ҳалокатга учраган самолётнинг ҳеч бир йўловчиси омон қолмади

Олам 5396
image

Аввалроқ, “Покистон ҳаво йўллари”га қарашли йўловчи самолёти Карачи шаҳрида ҳалокатга учрагани, унинг бортида 100 киши борлиги айтилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Карачи шаҳри мэри Восим Ахтарнинг маълум қилишича, самолёт бортида 107 нафар йўловчи бўлган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.

Ахтарнинг сўзларига кўра, самолёт қулаганидан сўнг, йўловчилардан ҳеч ким тирик қолмаган.

Айни пайтда ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Самолёт ҳалокати оқибатида аҳоли турар-жойлари ва маъмурий биноларга зарар етган. Тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар бор-йўқлиги ҳақида маълумотлар берилмаган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 319
Рейтинг: 3
Теглар
t
×