Покистонда самолёт ҳалокатга учради. Бортда 100 нафар йўловчи бўлгани айтилмоқда

Олам 3534
image

“Покистон халқаро ҳаво йўллари” самолёти бугун, 22 май куни Карачи шаҳри (Синд вилояти) яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Geo TV хабар бермоқда.

Дасталбки маълумотларга кўра, бортдаги йўловчилар сони номаълум.

“Kyodo” агентлиги берган маълумотларга кўра эса, бортда 100 нафар йўловчи бўлган.

Бошқа маълумотлар мавжуд эмас. Воқеалар ривожи ҳақидаги хабарлар тўлдириб борилади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 160
Рейтинг: 3
Теглар
t
×