Президент карантин чекловларини юмшатишнинг иқтисодиётга таъсирини очиқлади

Жамият 7003
image

Ўзбекистонда карантин чоралари юмшатилиши натижасида 120 мингдан ортиқ корхоналарнинг фаолияти тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеселектор йиғилиши вақтида айтиб ўтди.

Президентнинг таъкидлашича, карантин чораларини юмшатиш оқибатида 19 мингдан зиёд (91 фоиз) саноат, 9 мингта (76 фоиз) қурилиш, 51 мингта (52 фоиз) хизмат кўрсатиш, 45 мингта (44 фоиз) савдо корхоналарининг фаолияти тикланди.

“Бунинг натижасида май ойида солиқ ва божхона тушумлари ўтган ойнинг мос даврига нисбатан 230 миллиард сўмга, товар-хом ашё биржасида қурилиш материаллари савдоси ҳажми эса 20 фоизга кўпайди.

Тижорат банклари томонидан кредит ажратиш ҳажми ўтган ойнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга ўсди.

Бу борадаги ишларимизни карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда, ҳам тармоқ, ҳам ҳудуд кесимида манзилли тарзда давом эттиришимиз лозим”, деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин чоралари жорий йилнинг 8 майидан юмшатила бошланди. Ҳудудлар тоифаларга ажратилиб, ҳар бир ҳудудга маълум даражада эркинлик берилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 241
Рейтинг: 3
t
×