Путин МДҲ давлатларини хавфдан огоҳлантирди

Олам 32925
image

Афғонистонда Ироқ ва Суриядан келган террорчилар йиғилмоқда. Улар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишлари мумкин. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин МДҲ давлатларининг хавфсизлик ва разведка идоралари раҳбарлари билан учрашувда айтди

Унинг таъкидлашича, террорчилик ҳаракатлари тўғридан-тўғри Афғонистонга қўшни давлатларга ёйилиши мумкин.

“Бу борада Афғонистон чегарасидаги вазиятни доимий назорат қилиш ва жангариларга қарши туришга тайёр бўлиш, бунинг учун куч тузилмалари ишини мувофиқлаштириш, агар керак бўлса, қўшма махсус операцияларни ўтказиш муҳим”, дея қўшимча қилди Россия раҳбари.

Путин Америка қўшинлари олиб чиқилгандан кейин Афғонистондаги ҳолат оғирлашгани ва ИШИД гуруҳининг ҳаракатларидан сўнг, ушбу вазият янада чигаллашганини таъкидлади.

Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистондаги террорчи гуруҳ ва кучларга қарши курашмоқда. Улар Афғонистондан қўшни республикаларга ҳужум бўлмаслигини таъкидлаган. Бундан ташқари, “Толибон” расмийлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашувда ҳам хавфсизлик масаласи бўйича ваъдалар берган.

Маълумот учун, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди


 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1151
Рейтинг: 2.9
t
×