“Сариқ” ва “яшил” ҳудудларда музей, сайилгоҳ ва галереялар фаолиятига рухсат берилди

Жамият 3938
image

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 22 майидан бошлаб “Сариқ” ва “Яшил” тоифага киритилган ҳудудларда қуйидагилар фаолиятига рухсат берилди:

•    очиқ сайилгоҳ,

•    музей,

•    санъат галереялари

Ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.

Бунда, коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинини олдини олиш мақсадида ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчиларн тана хароратларини ўлчанган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр), шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб), шунингдек, ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.

Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларини олдини олиш бўйича мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 3
t
×