Роналду 3 та суперклубдан бирига ўтиши мумкин

Спорт 40521
image
-

Хабарингиз бор, аввалроқ “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду шу ёзда жамоасини тарк этиши ҳақида хабар берилганди. Роналдунинг ўзи бу хабарларни тасдиқлади ва жамоасини ўзгартиришини айтди. Бу ҳақида ESPN нашри хабар берди.

Италия ОАВнинг хабар беришича, Роналдуга Европанинг 3 гранд клуби  — “Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид” ҳамда ПСЖ қизиқиш билдирган. Айни дамда туринликлар сўраётган пулни улардан бошқа клублар беришга қодир эмас. Шу сабабли португалиялик футболчи шу 3 клубдан бирига йўл олиши айтилган. Роналдунинг ўзи Евро-2020 якунига етгач қарорини айтишини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Роналду Турин клубида 2 мавсум ўйин ўтказди ва кетма-кет икки йил жамоасининг тўпурари ҳамда Италияда “Йилнинг энг яхши ўйинчиси” деб топилди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2856
Рейтинг: 3
t
×