Россия ҳудудига кимлар кира олмаслиги маълум қилинди

Бу қизиқ 54040
image

Чет эл фуқароларининг Россия ҳудудига киришини тақиқлашнинг асосий сабаблари мамлакатда вақтинча бўлиш шартларини бузиш ва ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланишдир. Айнан шу турдаги мигрантлар Россия ҳудудига киритилмайди. Бу ҳақда бугун, 25 январь куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги матбуот марказида хабар берилди.

“Чет эл фуқароларининг Россия Федерациясига киришига йўл қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилишнинг асосий сабаблари Россияда вақтинча бўлиш шартларини бузиш, шунингдек, ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланишдир”, дейилади хабарда.

Қайд этилишча, уларга нисбатан бундай қарор қабул қилинган чет элликларнинг аксарияти Россияга визасиз кирадиган хорижий давлатлар фуқароларидир. Россия Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Россияга 189 минг чет эллик, 2019 йилда эса 250 мингдан ортиқ одамнинг кириши тақиқланган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4029
Рейтинг: 3
t
×