Россия суверен давлатни йўқ қилмоқчи бўлди – Байден

Олам 9049
image
-

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) замон талаби туфайли янада инклюзив бўлиши керак. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқи давомида айтиб ўтди.

Байденга БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларини, жумладан Қўшма Штатларни фавқулодда вазиятлардан ташқари вето ҳуқуқидан фойдаланмасликка чақирди.

Америка Қўшма Штатлари Президенти ўзининг кириш сўзининг бошида Россия-Украина уруши мавзусига тўхталиб ўтди:

“БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган Россия ўзга мамлакат ҳудудларига бостириб кириш орқали суверен давлатни йўқ қилмоқчи бўлди”, дейди у.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқаришига йўл қўймаслик учун барча имкониятларни ишга солади. Президент Байден ўз навбатида Хитойнинг ядровий қурол дастурини мисли кўрилмаган ва шаффоф эмас деб атади.

АҚШ президенти БМТ Хавфсизлик Кенгашида Африка, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари учун ўринлар ажратишни зарур деб билишини таъкидлади.

“АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий ва нодоимий вакиллари сонини ошириш тарафдори”, дейди Байден.

Унинг фикрича, Хавфсизлик Кенгаши аъзолари “камдан-кам ҳолларда фавқулодда вазиятлардан ташқари вето ҳуқуқидан фойдаланишдан тийилишлари керак”. БМТ Хавфсизлик Кенгаши “ишончли ва самарали ишлайдиган” орган бўлиб қолиши учун бундай чоралар зарур.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 283
Рейтинг: 3
Теглар
t
×