Россияда COVID-19 нинг иккинчи тўлқини. Путин тайёр туришга чақирди

Олам 8538
image

Россия Президенти Владимир Путин Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2020 йил октябрь-ноябрь ойларида мумкин бўлган иккинчи коронавирус тўлқинига тайёр бўлишга чақирди.

Россия Федерациясида санитария-эпидемиологик вазиятга бағишланган йиғилишда Президент коронавирус пандемияси тугаганидан кейин тиббий муассасалар фаолиятини тўлиқ тиклаш учун тайёргарлик ишларини бошлаш зарурлигига рози бўлди.

"Мен ҳамкасбларимизнинг эътиборини, биринчи навбатда, соғлиқни сақлаш вазири Михаил Албертович Мурашкога қаратмоқчиман. Коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўришимиз кераклиги билан бир қаторда, биз ҳали-ҳануз яшаётган чекловлар режимидан аста-секин чиқиб кетиш ҳақида ўйлашимиз керак. Экспертларнинг таъкидлашича, кузда, октябрь ойининг охирида - ноябрда яна бир тўлқин бўлиши мумкин", деди Путин.

22 май кунги ҳолатга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 326 448 киши чалинди. Зарарланганлардан 99 825 киши шифо топган бўлса, 3 249 киши оламдан ўтди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 459
Рейтинг: 2.9
t
×