Россияда машҳур Хеопс пирамидасининг “эгизи” топилди

Бу қизиқ 8342
image

Россиянинг “Ёввойи Шимол” экспедиция гуруҳининг Урал сайёҳлари Субполяр Уралда улкан пирамида борлигини аниқлади. Бу Мисрдаги Хеопс пирамидасидан бир неча баравар катта эди. Гуруҳ мазкур мўъжизага кичик гуруҳлардан бирини Уралдаги тоғ тизмаларига юбориш ва бунинг учун сунъий йўлдошдан олинган суратлардан фойдаланишаётганда гувоҳ бўлишган. 

Пирамиданинг баландлиги деярли 800 метрни ташкил қилади, юзаларнинг узунлиги бир километрга яқин. Аниқлик киритилишича, юзалар аниқ кардинал нуқталарда жойлашган. Маълум қилишларича, пирамида Ханти-Мансийск автоном округининг Югра шаҳридаги Народо-Итьинск тизмаси ҳудудида жойлашган.

“Биз йўналиш тайёрлаётган эдик ва пирамидани учратдик. У метеорит таъсиридан пайдо бўлганга ўхшайди. Сунъий йўлдош маълумотларига кўра, тоғ ўзининг шакллари билан Мисрдаги машҳур Хеопс пирамидасини такрорлайди. Фақат унинг ҳажми икки баравар катта. Пирамиданинг баландлиги 774 метрни, ҳар бир юзасининг узунлиги деярли бир километрни ташкил қилади. Четлари гўё бир текисда қурилганидек аниқ нуқталарда жойлашган. Ханти ва Манси халқлари Грубеи дарёсининг юқори оқимига бормасликка ҳаракат қилади, чунки бу жойлар улар учун муқаддасдир”, дейди “Ёввойи Шимол” экспедиция гуруҳи раҳбари Евгений Свитов.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, пирамидага тизма бўйлаб 400 километр пиёда ёки вертолёт орқали бориш мумкин. Объектни аллақачон Россия география жамияти ўрганишга тушган. Ёзда пирамидани чуқурроқ татбиқ этиш учун махсус экспедиция юборилади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 305
Рейтинг: 3.1
t
×