Россиядан тортиб Австралиягача. Мусулмонлар Ҳайит намозини масофа сақлаб, адо этди

Олам 6251
image

Ислом дунёси асосий байрамлардан бири - Қурбон ҳайитини нишонламоқда. 

Пандемия фонида масжидлар асосий диққатга сазовор жой бўлди. Анъанага кўра, байрам ибодат билан бошланди. 

Дунё бўйлаб юз миллионлаб мусулмонлар жума куни байрам намозини ўқидилар. 

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавирус пандемияси сабаб карантин қодилари давом этаётганига қарамай, масжидлар яна ибодатчилар учун очилган. Фақат ибодатчилардан масофа сақлаш, озодаликка риоя қилиш ва тиббий ниқоб тақиш талаб этилмоқда. 

Анъанага кўра,  диндорлар бир-бирларига ташриф буюрадилар,  байрам дастурхонларини очадилар - бу кунларда қариндошларни зиёрат қилиш одат тусига киради,  катта эътибор катта авлодга қаратилади. 

Бугун Россия, Туркия, Индонезия, Германия, Италия, Бельгия, Швеция, Австрия, Австралия, Мўғулистон, Грузия каби мамлакатларда Қурбон ҳайити намози ўқилди. 

Эслатиб ўтамиз, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 17 миллион 315 750 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 673 568 нафари вафот этган, 10 миллион 151 894 киши соғайган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 215
Рейтинг: 3
t
×