Саида Мирзиёева Москвада очилган Иван Кудряшов асарлари кўргазмасида қатнашди

Маданият-санъат 18132
image

Россиянинг Москва шаҳридаги Третьяков галереясида рассом-супрематист, Малевичнинг шогирди Иван Кудряшов асарлари кўргазмаси очилди. Унда Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева иштирок этди.

Мирзиёева ўзининг Telegram’даги каналида ёзишича, мусаввирнинг асарлари Россия, Франция, Греция ва Ўзбекистон томонидан тақдим этилган, картиналарнинг аксарияти И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи томонидан намойиш қилинган.

“Умид қиламизки, мазкур кўргазма Нукус музейининг жаҳон миқёсида шуҳрат қозониш йўлидаги зафарли юришини бошлаб беради, унинг ноёб коллекцияларини оммалаштиришга ҳамда Ўзбекистон, Қорақалпоғистон нуфузини янада оширишга хизмат қилади. Шунингдек, санъат ихлосмандлари “саҳродаги Лувр”га шахсан ташриф буюришларига ва ўзига хос санъат асарлари тўпламини томоша қилишларига туртки бўлса, ажаб эмас. 

Биз музей асосчиси Игор Савицкий ушбу дурдоналарни йиғиш учун қанчалик меҳнат қилгани ва фидойилик кўрсатганини намойиш этмоқчимиз”, деб ёзади у.

Саида Мирзиёеванинг фикрига кўра, “бу унинг хотирасига ҳурмат ва мазкур бебаҳо музей айнан Ўзбекистонда ташкил этилгани учун чуқур миннатдорчилик рамзидир”.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 277
Рейтинг: 3.1
t
×