Сартарош асбоб-ускуналаридан ҳам инфекция юқтириш мумкинми?

Жамият 4685
image

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб ҳудудлар тоифаларга ажратилганди. “Яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда сартарошхоналар маълум шартлар билан фаолятини тиклашга рухсат берилганди.

Эпидеомилогик вазиятни ҳисобга олганда бир савол туғилади: Сартарош асбоб-ускуналаридан ҳам инфекция юқтириш мумкинми?

Бу саволга бугун, 21 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов жавоб берди.

“Мумкин. Ҳозирги вақтда гўзаллик салони ва сартарошхоналар  санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаши, ҳар бир мижоздан сўнг кресло ва ускуналарни дезинфекциялаш, ниқоб ва устки ҳимоя кийими, бир марталик қўлқопда ишлаш, тана ҳароратини ўлчашлари зарур.

Махсус комиссия сартарошхоналарда устарадан фойдаланмасликни, фақат соч калталатишни тавсия қилади. Чунки устара ишлатишда ниқоб ечилиши керак бўлади”, деди Оқилов.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарори билан эртага, 22 майдан бошлаб очиқ сайилгоҳлар, музей ва санъат галереялари фаолиятига рухсат берилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 155
Рейтинг: 2.9
t
×