Сергелидаги ЙТҲ оқибатида 57 ёшли аёл қурбон бўлди

Жамият 4457
image

Жорий йилнинг 27 июнь куни пойтахт Тошкентда рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 57 яшар аёл вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда. 

ЙТҲ 27 июнь куни соат 11:30 да Сергели туманидаги Тошкент халқа автомобиль йўлида содир бўлган. 44 ёшли Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси Дилмурод А. йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида 57 ёшли Гулнар К. олган тан шикастлари сабабли шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси – Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 июнь куни Тошкентда Spark ҳайдовчиси 10 яшар болани юриб юборган. Болакай шифохонада вафот этган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
Теглар
t
×