Шаҳарларга “I Love...” бағишлаган одам оламдан ўтди

Маданият-санъат 21767
image

Бугун сир эмас, дунёнинг кўплаб давлатларига саёҳат қилар экансиз, кириб борган шаҳрингиз остонасида "I Love...” жумласи ва ортидан шаҳар номи келтирилган жумлага кўзингиз тушмаса. Жумладан, Ўзбекистоннинг деярли барча туман ва шаҳарларида ҳам худди шу дизайн қўлланилади.

Бу дизайни ўзи қаердан келиб чиққан ва уни ким ихтиро қилган. Ушбу жумлалар муаллифи америкалик Милтон Глейзер бўлиб, у дунёда илк бор “I Love NY” жумлаларини кашф этган эди. Бугун, 27 июнь куни ушбу ижодкор оламдан ўтди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар бермоқда.

Нью-Йорк логотипи муаллифи ва Нью-Йорк журналига асос солувчилардан бири бўлган америкалик график дизайнер Милтон Глейзер 91 ёшида вафот этди.

Дизайнернинг рафиқасига таяниб, нашрнинг ёзишича, ўлим сабаби инсульт бўлган. Глазер, шунингдек, буйрак етишмовчилигидан азият чеккан.

Глейзер “New York Magazine” журнали асосчиларидан бири сифатида танилган ва 1977 йилгача унинг Президенти бўлган.

Дизайнернинг таниқли асарлари орасида 1967 йилда машҳур шахс Боб Дилан учун ишланган постер мавжуд. Глазер 1977 йилда сайёҳликни тарғиб қилиш мақсадида “I Love New York” логотипини юзага келтиради. Логотип Америка поп маданиятининг бир қисмига ва Нью-Йоркнинг таниқли рамзига айланди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 594
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×