Шаҳрисабзда эркак ўзи, 3 фарзанди ва рафиқасини ёқиб юборди

Жамият 38935
image

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида эркак ўзи, турмуш ўртоғи ва 3 нафар фарзандини автомобилда ёқиб юборди.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг QALAMPIR.UZ сўровига жавобан маълум қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 28 июль куни юз берган. Шаҳрисабз шаҳри, Наматон маҳалласида яшовчи С.Н. (1979 й.т., судланган, МЧЖ раҳбари) турмуш ўртоғи (1985 й.т.), ва 3 нафар фарзандлари билан бирга тоғасининг уйидан қайтаётган бўлган. С.Н. йўлда турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолган ва Lada Vesta автомобилини тўхтатиб, эшикларни қулфлаб, ўзи ва оила аъзоларига бензин сепиб ёқиб юборган.

Шундан сўнг, уларга ёрдамга етиб келган фуқароларнинг кўмаги билан шифохонага олиб келинган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Бироқ, фукаро С.Н.нинг қизи автомашинада қолиб кетганлиги сабабли ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 31.07.2020 йилда Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в, ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2283
Рейтинг: 2.9
t
×