Президент Муса Ерниязовнинг таъзия маросимида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди

Жамият 9147
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Муса Ерниязов кеча, 31 июль куни коронавирусдан вафот этди. Бундан аввал унинг аҳволи оғирлашгани маълум қилинганди.

Муса Ерниязов коронавирусга чалингани ҳақида дастлаб 18 июлда расмий маълумот берилганди. У 73 ёшда эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 442
Рейтинг: 3
t
×