Шифокор Авазбек Ғаниев вафот этди. У Фарғона вилояти ҳокимининг акаси эди

Жамият 9993
image

Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Авазбек Ғаниев вафот этди.  Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди. 

Авазбек Ғаниев кеча, 15 сентябрь куни 62 ёшида оламдан ўтган. Унинг вафотига коронавирус хастатилиги сабаб бўлмаган. У қон босими кескин кўтарилиб кетиши ва мияга қуйилиши ташхиси билан вафот этган.

“У отаси Мадаминжон Ғаниевга жуда жуда ўхшайди, дейишар эди. Яқинлари, дўстлари, хамкасблари у бирон бор бўлса-да овозини кўтариб гапирганини эсламайдилар. Ҳамиша одамларга қўлидан келганича ёрдам қилган. Барча фарзандларини ҳалол, меҳнатсевар ва билимли қилиб тарбиялаган”, деб ёзади Муҳаммаджон Обидов. 

Маълумот ўрнида, Авазбек Ғаниев Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг акаси эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 467
Рейтинг: 3
t
×