Шомуродов “Женоа”да энг кўп маош олувчи иккинчи футболчи бўлди

Спорт 11185
image

Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов янги жамоаси “Женоа”да энг кўп маош олувчи иккинчи футболчи бўлди. бу ҳақда Италиянинг “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.

Унга кўра, “Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг маоши йилига 1,3 миллион еврони ташкил этади. Генуяликлар клубида фақат Милан Бадель (1,4 миллион евро) Элдордан кўпроқ маош олади.

Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик футболчининг йиллик маоши А Сериянинг айрим машҳур футболчилариникидан юқори. Булар: Симон Кьер, Раде Крунич (“Милан”), Антонио Миранте, Никола Максимович (“Наполи”), Томаш Стракоша, Марко Пароло (“Лацио”) ва Фабио Куальярелла (“Сампдория”).

“Женоа”нинг энг кўп маошга эга футболчилари:

Милан Бадель — 1,4 миллион евро
Элдор Шомуродов — 1,3 млн евро
Давиде Запакоста — 1,3 млн евро
Доминико Кришито — 1,2 млн евро
Стефано Стураро — 1,2 млн евро
Кристиан Сапата — 1,2 млн евро
Пето Пеллегрини — 0,8 млн евро
Маттиа Перин — 0,8 млн евро
Марко Пяцса — 0,8 млн евро

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов жорий йилнинг 4 октябрь куни расман “Женоа”га ўтди. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 462
Рейтинг: 2.9
t
×