Шуҳрат Аббосовнинг ўғли Нозим Аббосов вафот этди

Маданият-санъат 15052
image

Таниқли кинорежиссёр Нозим Аббосов бугун, 21 март куни 58 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги хабар бермоқда. 

Маълумот учун, Нозим Aббосов 1962 йилда режиссёр Шуҳрат Aббосов хонадонида таваллуд топган. Фаолиятини постановкачи рассом сифатида 1984 йилдан бошлаган. Режиссёр сифатида “Ойдиной”, “Aбадият чархи” каби фильмларни суратга олган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби, буюк режиссёр Шуҳрат Аббосов 2018 йилнинг 25 апрель куни 87 ёшида оламдан ўтган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 491
Рейтинг: 3
t
×