Сирдарёда беш кунлик чақалоғини сотаётган она ушланди

3-саҳифа 3768
image

Сирдарёда 5 кунлик чақалоғини сотаётган қашқадарёлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Б.С. жорий йилнинг 8 октябрь куни туғилган, фарзандини 5 000 АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ушланган. Ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Фуқаро Б.С.нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилояти “Болалар уйи”га топширилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 163
Рейтинг: 2.9
t
×