Сирдарёда ноёб лочинларни 280 млн сўмга пуллаётган шахслар қўлга тушди

Жамият 6461
image
-

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг тезкор тузилмалари томонидан давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган лочинларни она табиатдан ажратиб олиб, пуллашга уринган шахслар қўлга олинди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “КамАЗ” юк автотранспорт воситаси “Сирдарё” чегара божхона постида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, салондаги спорт сумкасига 8 бош лочинлар яширилгани аниқланган. Боз устига қушларга шафқатсизларча муносабатда бўлинган, жонзотлар сумкага уларнинг ҳаёти учун хавфли тарзда зичлаб жойлаштирилган.

Шу куни тезкор тадбир Сирдарё туманида ҳам давом эттирилиб, ушбу қушларни сотиб олаётган шахс ҳам қўлга олинган.

Мазкур ҳолатда ушлаб қолинган 8 бош лочин Ўзбекистоннинг 2019 йилда чоп этилган Қизил китобига киритилган ва табиатан камёб ҳисобланади ҳамда уларни овлаш тақиқланган. Лочинларнинг 6 таси Қизил китобга Итолғи номи билан киритилган бўлиб, улар тобора йўқолиб бораётган тур ҳисобланади.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, қонунбузарлар ушбу қушларни 280 миллион сўмга пулламоқчи бўлган.

Ҳозирда лочинлар Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақловга топширилди ва мутахассисларнинг доимий назорати остида парваришланяпти.

Ҳолат юзасидан эса божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттириляпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 231
Рейтинг: 3
Теглар
t
×