SpaceХ Ойга астронавтларни етказиб бериш ҳуқуқини қўлга киритди 

Технология 2441
image

Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг SpaceХ компанияси 2024 йилда Ойга астронавтларни юбориш учун шартнома қўлга киритди. Бу ҳақда NASA  хабар берган. 

"NASA бизни Ойга қайтариш учун SpaceХ'ни танлади. Мен SpaceХ билан ҳамкорлигимиздан жуда мамнунман", деган NASA'нинг одамларни ойга юбориш дастури раҳбари Лиза Уотсон-Морган. 

Конкурсда шартномани қўлга киритиш учун SpaceХ'дан ташқари Dynetics, Lockheed Martin билан ҳамкорликдаги Blue Origin, Northrop Grumman ва Draper компаниялари ҳам иштирок этганди. 

Хабарда қайд этилишича, келажакда астронавтларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун кўп маротаба фойдаланиладиган Starship космик кемасида синовлар ўтказилади. 

Аввалроқ, америкалик мультимиллиардер Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Starship космик кемаси прототипи қўниши пайтида портлаб кетгани ҳақида хабар бергандик.  

Starship космик кемаси ва ўта оғир ракетаси Ерга яқин орбита, Ой ва Марсга экипаж ва юкларни олиб чиқишга мўлжалланган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×