Стерлинг, Лингард ва бошқалар – МЮ афсонаси “Ньюкасл”га кимларни олишни маслаҳат берди

Спорт 2251
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ футболчиси Рио Фердинанд яқинда саудиялик инвесторлар томонидан сотиб олинган “Ньюкасл” клуби қайси ўйинчиларни сотиб олиши кераклиги ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, жамоа айни дамда ўз клубида ўйин амалиётига эга бўлмаётган юлдузларни харид қилиши керак.

“Агар жиддий трансферларга қўл уриш лозим топилса, энг аввало Рахим Стерлингга эътибор қаратган бўлардим. У клубида ўйин амалиётига кам эга бўлмоқда. Қолаверса, Деклан Райсни таклиф этишга уринардим. Улар рўйхатимда дастлабки икки ўринда бўлишарди. Сабаби, ўз клубида ўйин амалиётига эга бўлолмаётган юлдузларни янги молиялаштирилаётган жамоа лойиҳаси қизиқтириши мумкин.

Шунингдек, Жесси Лингарни таклиф этардим. У “Манчестер Юнайтед”да асосий таркибга ўрнаша олмаяпти”, дейди Фердинанд.

Эслатиб ўтамиз, “Ньюкасл” клуби селекционерлари “Барселона” ҳамда “Бавария” клуби аъзоларини сотиб олиш борасида бош қотираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 2.9
t
×