Сулаймонийдан қолган “яра”лар очиляпти. Эрон Трампга кўз тикди

Олам 10393
image

Эрон Ислом Республикаси Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус “Ал-Қудс” бўлинмаснинг марҳум қўмондони генерал Қосим Сулаймонийдан қолган “яралар”ни кавлашни бошлади. Эрон Интерполдан генерал Сулаймоний ўлимига алоқадор АҚШнинг 36 нафар сиёсий ва ҳарбий амалдорларини, жумладан мамлакат Президенти Дональд Трампни ҳибсга олишда ёрдам сўради. Бу ҳақда Теҳрон прокурори Али Қоси Меҳр маълум қилди.

Қоси Меҳр Сулаймоний иши бўйича қабул қилинган чораларга тўхталиб ўтиб, эронлик генерал ўлимига алоқадор бўлган АҚШнинг 36 нафар сиёсий ва ҳарбий амалдорларини Интерпол орқали ҳибсга олишга ордер берилганини айтди.

Унинг қайд этишича, рўйхатдагиларга қотиллик ва теракт айблови қўйилган. Рўйхат бошида АҚШ Президенти Дональд Трамп бор. Унга нисбатан таъқиб ваколат муддати тугатилганидан кейин давом эттирилиши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Қосим Сулаймоний жорий йилнинг 3 январь куни Бағдод аэропортида АҚШ ҳаво ҳужуми натижасида ўлдирилганди. Шундан сўнг, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий қарама қаршилик қуролли тўқнашувга айланиш хавфи юзага келганди.

Хусусан, Ироқдаги АҚШ элчихонаси олдига бир неча бор ракета тушган. Бундан ташқари, Эрон Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларини бомбардимон қилганди.

Аввалроқ, Эронда Сулаймонийнинг Бағдоддаги ерини МРБга сотган хоин ўлим жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 472
Рейтинг: 2.9
t
×