Сурхондарёда ноқонуний университет таъсисчилари 70 дан ортиқ фуқарони “ухлатди”

3-саҳифа 6532
image

Сурхондарё вилоятида тегишли рухсатномасиз хусусий университет ташкил этиб, 73 нафар фуқародан  306,9 млн сўм ундирган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сурхондарёда фуқаролар М.Ж. ва С.С. ўзаро тил бириктириб, “U.A.” МЧЖни ташкил этган. Сўнг ижтимоий тармоқларда (Telegram) “At Termiziy University” хусусий университети каналини очиб, фаолият юритишга тегишли рухсатнома олинмаган университетга ўқишга қабул бошлангани ҳақида хабарлар тарқатган.

Хабарга кўра, улар ушбу университетда ўқиш истагини билдирган 73 нафар фуқаронинг 306,9 млн сўмини тўлов пуллари сифатида қабул қилиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар! Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топшириш ёки контракт тўловларини амалга оширишдан аввал, уларнинг Ўзбекистон Республикасида тан олинганлигига расмий ахборот каналлари орқали аниқлик киритишингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×