Тадбиркорлар 1 сентябргача баъзи солиқлардан озод қилинди – Президент фармони

Жамият 6778
image

Ўзбекистн Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармон билан қуйидагилар 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача: мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади:

•    кичик тадбиркорлик субъектлари;
•    бозорлар ва савдо мажмуалари;
•    кинотеатрлар;
•    умумий овқатланиш жойлари; 
•    жамоат транспортлари ташкилотлари; 
•    спорт-соғломлаштириш муассасалари; 
•    йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар.

Жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг дастлабки пакетини тасдиқлаганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 230
Рейтинг: 3
t
×