Теофимо Лома билан реваншга рози бўлди 

Спорт 1363
image

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида WBC, WBА Super, WBО, IBF ва The Ring йўналишлари бўйича мутлақ Жаҳон чемпиони Теофимо Лопес (16-0) украиналик собиқ чемпион Василий Ломаченко (15-2) билан бўлиши мумкин бўлган реванш жанги ҳақида гапирди.

Америкалик боксчининг сўзларига кўра, агар Лома биринчи ярим ўрта вазн тоифасига кўтарилса, жанг ўтказишга рози бўлади.

“Агар Ломаченко реванш олмоқчи бўлса, биринчи ярим ўрта вазн тоифасига кўтарилиши керак. У мендан оғирроқ эканини ҳис қилдим. Кел, биринчи ярим ўрта вазнга кўтариламиз. Агар кимдир реванш истаса, унинг ягона йўли битта вазн юқорига кўтарилсин. Мен Ломани ҳалол ютганман. Демак, янги вазн тоифасида кўришгунча. Менимча, Ломаченко енгил вазн тоифасида энг зўри. Чунки у барча рақибини шу ерда мағлуб этади деб ўйлайман”, дейди Лопес.

Эслатиб ўтамиз, Лопес аксарият боксчилар Василий Ломаченкога қарши рингга чиқишга журъат эта олмаслигини айтган эди.

Маълумот учун, “The Takeover” 2020 йил 17 октябрда енгил вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Василий Ломаченкони мағлуб этганидан бери бир йилдан ортиқ вақт давомида рингга кўтарилмади.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3.1
t
×