Тезкор: дезинфекцион туннеллар ўрнатиш тақиқланмоқда

Жамият 5260
image

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб мамлакатда дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тезкор хабар берди. 

Бундан бир неча кун аввал, ССВ мутахассислар фикрига асосланиб, дезинфекцион туннеллар фойдасизлигини айтиб чиққанди. Бироқ, коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов ССВнинг тахминларини рад этди. 

Республика  ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разиқова бундай туннелларинг инсон организмига зарарли томонлари ҳақида шундай дейди: 

“Дезинфекция чораси сифатида хлорли эритмалардан фойдаланишни дунё давлатлари тажрибадан ўтказишди. Америкалик экспертларнинг таъкидлашича, кўчаларни дезинфекция қилиш ва дезинфекция туннелларидан кенг фойдаланиш кўпроқ инсонларни ваҳимага тушмаслиги ёки уларни тинчлантириш мақсадида амалга оширилган. Ва, шуни айтиш лозимки, ханузгача бунинг самараси исботланмаган. 

Дезинфексия туннелларида фойдаланиладиган хлорли эритмалар тиббиётда жуда  кўп йиллардан бери  ишлатилади ва унинг инсон организмига хатарли таъсири жуда кучли”. 

Қайд этилишича, кун давомида ишлаб турган туннелдан бир киши қайта-қайта ўтишига тўғри келиши мумкин. Давомий ишлатилган ҳар бир кимёвий модда инсон организмида аллергик ҳолатларни келтириб чиқаради. Аллерголок Илмира Разиқова бунинг асоратлари ўта хавфли тус олиб кетишидан огоҳлантирмоқда. 

Мутахассиснинг айтишича, бу юқори нафас йўлларининг енгил қизаришидан то енгил куйишгача бўлган ҳолатларни чақиради. Бунинг натижасида инсонда аллергик ринит, коньюктивит, бронхит ва ҳаттоки оғир  касаллик ҳисобланувчи – бронхиал астмага олиб келиши мумкин.

Воқеалар тафсилоти билан батафсил таништириб борилади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 164
Рейтинг: 3
t
×