Тезлик ёки ичкилик? Ўзбекистондаги ЙТҲларга нима сабаб бўляпти?

Жамият 4313
image

Ўзбекистонда жорий йилнинг уч ойида 1469 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган, улардан 204 таси болалар иштирокида содир бўлган, 39 таси ўлимга сабаб бўлган. Бу ҳақда бугун, 13 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде маълум қилди.

“Йўл-транспорт ҳодисалари бутун дунё бўйлаб болалар ва ёшлар саломатлиги борасидаги жиддий муаммо ҳамда ўлим, жароҳатлар ва ногиронликнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Ҳар куни дунёда 3000 га яқин болалар ва ёшлар йўлларда ҳалок бўлади ёки оғир жароҳатлар олади. Бу ўлимларнинг олдини олиш мумкин,” дейди Мунир Мамедзаде.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда жорий йилнинг дастлабки уч ойида 1469 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, улардан 204 таси болалар иштирокида содир бўлган, 39 таси ўлим билан тугаган. Қурбонларнинг аксарияти ўсмирлардир. 

Йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабаблари:

•  тезликни ошириш (455 та); 
•  йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик (110 та); 
•  зарур инфратузилманинг йўқлиги (250 та); 
•  пиёдалар ўтиш жойининг йўқлиги (804 та) сабаб бўлган.

Қайд этилишича, оқилона сармоя эвазига йўл-транспорт ҳодисаларининг тўлиқ олдини олиш мумкин. Қуйидаги чора-тадбирлар йўл-транспорт ҳодисаларида болалар ўлимини сезиларли даражада камайтиришга кўмак беради:

         • йўл ҳаракатининг барча қатнашчилари, жумладан, ўсмирлар ва ёшлар учун қонунлар ижросини таъминлайдиган миллий қонунчилик ва сиёсатни мустаҳкамлаш;

         • инфратузилма ва авариядан кейинги хизматлар;

         • мактаб ҳудудини яхшилаш дастурлари ва мактаб ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар тизимини ишлаб чиқиш;

         • янги ҳайдовчиларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришнинг ишончли тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

         • мактаб ўқувчилари учун йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

         • аҳоли хабардорлигини ошириш бўйича самарали тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

         • фуқаролик жамияти ташкилотларини қўллаб-қувватлаш.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 75
Рейтинг: 3
t
×