“Титаник” 108 йил деганда илк бор бўлакларга бўлинади

Бу қизиқ 9231
image

“Washington Post” нашрига кўра, АҚШ суди юк кўтарувчи компанияларга Атлантика океанининг пастки қисмида “Титаник”нинг ёриқларини кесиб ташлашга рухсат берди.

Виржиния штатидаги Федераль суд 18 май куни RMS Titanic компаниясига чўкиб кетган кемадан “Маркони” симсиз телеграфини олишга рухсат берди. Ушбу телеграф орқали экипаж фалокат ҳақида бошқаларга хабар беришда фойдаланган.

Таъкидланишича, фожиа содир бўлган кундан бошлаб 108 йил ичида тадқиқотчилар биринчи марта афсонавий кеманинг вайроналарини кесишади. Суд экспедицияни "Титаникнинг йўқолиши натижасида қолдирилган мероснинг бир қисми бўлиб қоладиган артефактни қўлга киритиш учун ноёб имконият", деб атади.

RMS Titanic ҳали ҳам суд томонидан молиялаштириш режасидан розилик олиши керак. Аммо бу жараён коронавирус пандемияси сабабли мураккаблашмоқда. Шу сабаб кўплаб бўлимларнинг иши тўхтаб қолди. Сув ости роботлари билан жиҳозланган экспедициянинг иши келаётган ёзда бошланиши режалаштирилган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 337
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×