Токио Олимпиадаси умуман ўтказилмаслиги ҳам мумкин – Бах

Спорт 2551
image

Токиода ўтиши режалаштирилган Олимпия ўйинлари, агар 2021 йил ёзида ҳам ўтказилмаса, бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах маълум қилди.

У мусобақани доимий равишда орқага суриш ва бунинг учун ташкилий қўмитанинг бир неча минг кишисини доимий жалб этишнинг иложи йўқлигини таъкидлади.

"Биз турли хил сценарийларга тайёр туришимиз керак. Умид қиламизки, бу ўйинлар келаси йилнинг июль ойида бўлиб ўтади. Балки спортчилар учун карантин зарур бўлар”, деди Бах.

Маълумот учун, Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус тарқалиши сабабли мусобақалар 2021 йилгача қолдирилди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 2.9
t
×