Том Круз фильмга суратга тушиш учун очиқ космосга йўл олади

Маданият-санъат 6705
image

Голливуд юлдузи Том Круз ва тадбиркор Илон Маск NASA билан ҳамкорликда инқилобий лойиҳа устида иш бошлади. Саргузашт фильм суратга олиш учун очиқ фазога йўл олинадиган бўлди. Бу ҳақда “Deadline” журнали ёзмоқда.  

Агар лойиҳа муваффақиятли кечса, бу космосда суратга олинган биринчи фильм бўлади. Маълумки, Том Круз ҳеч қачон каскадёрларнинг хизматларидан фойдаланмайди ва барча трюкларни ўзи бажаради. Шундай қилиб, ушбу фильм унинг карьераси чўққиси бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, NASA бош директори Жим Брайденстайн Twitter’даги расмий саҳифасида ушбу шов-шувли хабарни тасдиқлади.

“NASA космик станцияда суратга олинадиган фильмда Том Круз билан ишлашдан жуда мамнун! Машҳур оммавий ахборот воситаларининг ёрдами билан янги авлод муҳандислари ва олимларини бизнинг улуғвор режамизни амалга оширишга илҳомлантиришимиз керак”, деб ёзган Брайденстайн ўз постида.

Суратга олиш ишлари қачон бошланиши ҳақида аниқ маълумот тақдим этилмаган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 142
Рейтинг: 3
Теглар
t
×