Тошкентда ҳаво ҳароратининг 3 асрлик рекорди янгиланди

Бу қизиқ 12536
image
-

Тошкент шаҳрида жорий йил 3-7 июнь кунлари шу кун учун рекорд иссиқ ҳаво ҳароратлари қайд этилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 3-7 июнь кунлари кузатилган максимал ҳаво ҳарорати деярли ўтган аср бошлари ва XIX аср охирларида ушбу кунларда қайд этилган максимумларни янгилади.

Тошкент шаҳрида кузатувлар тарихида қайд этилган энг юқори ҳаво ҳарорати +44,6 даражага етган бўлиб, бу кўрсатгич 1997 йил 18 июлда кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 3-7 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво массалари кириб келиши, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши ва ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг шу кунлар учун хос бўлгани иқлимий меъёр қийматларидан 7-10 даража юқорилаши тўғрисида ахборот хабари берилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 528
Рейтинг: 3
t
×