Тошкентда 150 млн долларлик иссиқлик электр станцияси ишга тушди

Жамият 4700
image

Тошкент вилоятида 240 МВт қувватга эга янги иссиқлик электр станцияси мамлакатнинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 14 январь куни Қибрайдаги қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлаган.

Ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,0 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Маълум қилинишича, қурилмаларнинг фойдали иш коэффициенти юқорилиги ҳисобига, йилига 290 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 1 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Умумий қиймати 150 млн АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди.

Маълумот ўрнида, мазкур электр станция “Aksa Enerji” компанияси томонидан республикамизда ишга туширилган иккинчи ИЭС хисобланиб, биринчиси жорий йилнинг 11 январь куни Бухоро вилоятида (қуввати 270 МВт) ишга туширилган эди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 239
Рейтинг: 3
t
×