Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 3 та автомобиль ва автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 7 апрель куни, соат 09:45 да Яккасарой тумани Катта Миробод кўчасида 28 ёшли самарқандлик А.И. Lacetti русумли автомобилни Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб Катта Миробод ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида светофорнинг тақиқловчи белгисига тўхтаган бир нечта транспорт воситалари билан тўқнашган.
Автомобиль 35 ёшли Ш.Ш. бошқарувидаги Spark ва 24 ёшли А.К. бошқарувидаги Matiz автомобилига бориб урилган. Шундан сўнг Lacetti бетон устун билан тўқнашган.