Тошкентда бозорларни дезинфекция учун ёпиш жадвали тасдиқланди

Жамият 8471
image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Муниципал активларни бошқариш маркази" ДУК бошқарувидаги 20 та бозор ва савдо комплекси учун белгилаб олинган тозалик кунлари жадвалини тақдим этди.

Маълум қилинишича, тозалик кунида бозор ва савдо комплекси тўлиқ ёпилиб, санитария-эпидемиологик тадбирлар, шу жумладан кучайтирилган тарзда (тотал) дезинфекция ўтказилади.

Тозалик кунлари жадвали:

Душанба — «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ, «Чорсу буюм савдо комплекси» АЖ, «Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ, «Чилонзор деҳқон бозори» АЖ, «Эски Жува деҳқон бозори» АЖ, «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ, «Бек тўпи савдо комплекси» МЧЖ, «Паркент универсал савдо комплекси», «Янгиобод ихтисослашган бозори» МЧЖ, «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори» МЧЖ

Сешанба — «Миробод деҳқон бозори» АЖ, «Сирғали деҳқон бозори» АЖ, «Фарҳод деҳқон бозори» АЖ, «Қўйлик деҳқон бозори» АЖ

Чоршанба — «Аския деҳқон бозори» АЖ, «Наврўз деҳқон бозори» АЖ, «Қорақамиш деҳқон бозори» АЖ

Жума — «Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ

Якшанба — «Олой деҳқон бозори» АЖ, «Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ (якшанба куни соат 12:00дан 20:00гача)

Эслатиб ўтамиз, ҳар ҳафтада бир маротаба бозорлар ёпилиб, уларда дезинфекция тадбирлари ўтказилиши Республика махсус комиссияси қарори билан белгиланган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 315
Рейтинг: 3
t
×